wrapper

Yangiliklar

Payshanba, 18 Yanvar 2018 00:00

Фаол тадбиркор-элга мададкор

Muallif 
Rate this item
(0 votes)

Машғулот ишланмаси

Ўқитувчи: Ассалому алайкум азиз ўқувчилар, меҳрибон устозлар !

1-ўқувчи: Хуш келибсиз меҳмонлар

                             Ассалом сизга,

                             Табаррук инсонлар

                             Минг таъзим сизга

2-ўқувчи: Яна бир таъзим

                Дилдан эҳтиром,

                Мўътабар мураббий,

                Сизга минг салом

3-ўқувчи:Ассалом, мустақил Ўзбекистоним!

                       Ассалом, қудратли, нурли бўстоним.

                       Соғлом фарзандларинг муборак бўлсин!

                       Биздек фарзандларинг доим бор бўлсин.

 

Ўқитувчи: Азиз меҳмонлар! Бугунги машғулотимиз мавзуси «Фаол тадбиркор-элга мададкор». Хўш, навбатчи, қанчасиз?

Ўқувчи:                Синфда 30 тамиз

Лекин зўр синфчамиз

Бўш келмаймиз дарсларда,

Биз бешчимиз, тўртчимиз

Ҳамма: Аълочи ўқувчимиз

Ўқитувчи: Баракалла!

Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди,

Бир ўлкаки, қишларида шивирлар баҳор.

Бир ўлкаки, сал кўрмаса қуёш соғинар

Ўқувчи: Бу менинг Ватаним-Ўзбекистон! ...(Шерали Жўраевнинг қўшиғи қўйилади )

(Синфга тадбиркор Ҳайдар бобо ва  кириб келадилар)

Ўқувчи: Ассалому-алайкум, хуш келибсизлар, бобожон.

Ҳайдар бобо: Ва алайкум ассалом, болажонларим. Хакатдан рост, бизи тупроқларда олтин гуллайди.

Ўқитувчи: Машҳур адибимиз Саид Аҳмад айтганларидек: “Бўтақора ерларига аравани гупчагини сайиб қўйсак ҳам дарахт бўлади”

Ҳайдар бобо: Жуда ҳам тўғри айтганлар. Энди ўзим ҳақида гапирсам, мен тадбиркорман, Голландиядан картошка навини олиб келиб етиштирганман, картошкали чипс ишлаб чиқарадиган мини завод қурганман.

Ўтган 2017-йил-Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида қишлоғимиз аҳолисига хизмат кўрсатадиган гузар ҳам қуриб битказдим.

Ўқитувчи: Жуда хайрли ишга қўл урибсиз, бобожон. Азиз ўқувчилар, юртимизда яна қандай ўзгаришлар бўлди?

 

1-ўқувчи: 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди.

2—ўқувчи: ҳар бир вилоятда “Халқ қабулхонаси” очилди.

3-ўқувчи: юртбошимиз республикамизнинг барча ҳудудларига бориб, халқ билан мулоқот қилдилар.

4-ўқувчи:қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий арзон уйлар қурилди.

5-ўқувчи: Бу уйлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ҳарбийларга берилди.

6-ўқувчи: ногиронлиги бор фуқаролар касаначилик ишларига жалб қилинди.

7-ўқувчи: туризмни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.

Ҳайдар бобо: Ҳа, ўзимизни Хонободда ҳам курорт қуриб битказиляпти.

Ўқитувчи: Ўтган йилда бажарилган ишлар салмоғи жуда улкан. Дунё бизни эътироф этмоқда, тан олмоқда.

    Ўқитувчи: Шуҳратбек, бизга қайси соҳаларда фермерлик билан шуғулланаётганингиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

   Шуҳратбек фермер: Майли.Фермер хўжалигимизда пахта, ғалла экамиз,гулчилик билан шуғулланамиз,боғимиз, ундан олинган ҳосилни қайта ишлайдиган заводимиз бор.Ҳозирда  маҳсулотларни сақлаш учун музлатгич қурмоқдамиз.

    Ўқитувчи: Ҳурматли меҳмонлар, ўқувчилардан шу соҳаларга оид шеърларни эшитсак,марҳамат.

 

Пахтакор
Пахта очилган палла
Оппоқ бўлади дала.
Чигит қадаб ҳар баҳор
Ҳосил олар пахтакор.

Деҳқон
Даласига олиб йўл,
Деҳқон кўзлар ҳосил мўл.
Ўз ишига у уста
Хирмон уяди кузда.

          

                  Боғбон
Боғбон қадди бўлиб дол
Экар, суғорар ниҳол.
Мевага кирганда боғ
Боғбон қадди бўлар тоғ

                 

                     Гулчи
Гулчи ҳар кун ёзу-қиш
қилар гулни парвариш.
Байрамда-чи, бирпасда,
Тутар сизга гулдаста.

              Фермер
Фермерлар ҳам тадбиркор
Уларнинг фермаси бор.
Товуқ, йилқи, мол ферма
Жонзотлар гўё терма.
Фермер ғамлаши керак
Барига дон-дун, ҳашак.
 Бузилмаса қоида
 Ишлар бўлар жойида.

Ўқитувчи:  Шуҳратбек фермер  2017 йил 10-12 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Х Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида қатнашдилар.Ярмаркадан қандай  таассуротлар билан келдингиз?

   Шуҳратбек фермер: Тассуротларим бир олам.Ярмаркада хорижлик ҳамкорлар билан шартнома туздик, лизинг асосида янги техникалар сотиб олишни режалаштирдик.

Ўқитувчи: Бугунги ташрифингиз учун катта раҳмат. Келгуси ишларингизда муваффақият тилаймиз.(меҳмонлар жойларига ўтирадилар)

 

              Азиз ўқувчилар, ярмарканинг номига аҳамият бердингизми?  “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси” Сўзлар маъносини кўриб чиқайлик.

 

-       Ғоя-тушунча ёки фикр

-       Инновация-инглиз тилидан олинган бўлиб, киритилган янгилик, ихтиро  деган маънони билдиради

-       технология —юнонча сўздан олинган бўлиб, “techno — ҳунар, уста ва  „logos“ —фан  маъноларини англатади.

Демак, янги фикр, тушунча  ва ихтироларни иқтисодиётга кенг жорий этишдир.

 

              2017 йил 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йилни Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”  деб эълон қилдилар. “Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз” –дея таъкидладилар.

        

     Ўқитувчи: Энди кластер усулида “тадбиркор” ва “фаол тадбиркор” тушунчаларига таъриф берайлик. Марҳамат.

    

    Жорий йилнинг  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”  деб номланиши бежиз эмас.Юртбошимиз республикамиздаги ҳар бир соҳа вакилларини ўқишга, изланишга, янгилик ва технологияларни татбиқ қилишга ундамоқдалар. Бундан хулоса чиқарган ҳолда бугунги кун деҳқони, боғбони, чорвадори, пиллакори, пахтакори қандай ишлар қилиши керак деб ўйлайсиз?

 

1-            Ўқувчи: Энди фаол пахтакор далада етиштирган ҳосилини қайта ишлаши, хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши керак. Пахтасининг толасидан, чигити ва ҳатто ғўзапоясидан ҳам маҳсулотлар олиб, бозоримизни мўл-кўл, тўкин-сочин бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

2-            Ўқувчи:   Энди фаол боғбон сифатли меваларни қайта ишловчи, қуритувчи, қадоқловчи ва бу маҳсулотларни чет элларга экспорт қилувчи, фан-теъника янгиликларини доимо ўзлаштириб борувчи омилкор бўлиши керак.

3-            Ўқувчи: Энди фаол чорвадор зотдор ҳайвонларни кўпайтириш, сут ва гўштни қайта ишловчи, жун ва теридан турли буюмлар тайёрловчи, шунингдек янгиликларни ўз соҳасига олиб кирувчи таваккалчи бўлиши керак.

4-            Ўқувчи: Энди фаол ғаллакор фақат етиштирувчи бўдиб қолмаслиги, ўз устида ишлаши олимлар билан бирга янги навларни яратиши даркор. Ўз маҳсулотлари билан халқимиз дастурхонини тўлдириши керак.

5-            Ўқувчи: Энди фаол пиллакор ипак қурти парваришидан ташқари дунёга ўзбек ипаклари: атлас, адрас, шойиларни дунё аёлларининг севимли либосларига айланишига ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Ўзбек ипаги довруғини дунёга кўз-кўз қилиши керак.

Ўқитувчи: Жуда тўғри, болалар! Ҳар бир соҳада фаол бўлишга ундаётган бир даврда сизлардан кўп нарса талаб қилинади. Чунончи: сиз оддий  ўқувчиликдан фаол ўқувчиликка, фуқароликдан фаол фуқароликка , фарзандликдан фаол фарзандликка қараб ҳаракат қилмоғингиз шарт, чунки юртбошимиз сиз ёшларни етук, фаол, ижодкор бўлишигиз учун имконият эшикларини кенг очиб бермоқдалар.

   Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши, мактабларда билимли ва кенг фикрловчи, қобилиятли ёларни тарбиялаш шу куннинг муҳим вазифасидир.

Ота-оналар, биз устозлар ва юртбошимиз сизларни комил фарзанд, Ватан шаъни, қудратини дунёга танитувчи, ўз мақсадлари сари дадил олға интилувчи бўлишларинг учун ҳаракат қиляпмиз. Албатта, сизлар бу ишончни оқлайсизлар.

   Ўқувчилар бугун сизлар билан фаол тадбиркорлик ҳақида бахс юритдик. Зеро 

тадбиркор –ишни кўзини биладиган, натижани олдиндан кўра оладиган шахс бўлса, фаол тадбиркор- юзлаб иш ўринларини яратувчи корхона раҳбари, иқтисодчи ва эркин фикрловчи дипломат.

    Доно халқимиз ҳар бир касбга оид мақол ва маталлар тўқишган. Мавзуга оид мақоллардан айтиб шархлаб бера оласизларми?

-       Санамай саккиз дема (Бошланган иш пухта ўйланган, илмий асосланган режа асосида бўлиши керак)

-       Етти ўлчаб бир кес (Қайси соҳада бўлмасин иш пухта ўйланган, синалган бўлиши керак)

-       Сувни кўриб этик еч (Ҳою ҳавас билан ҳеч бир иш амалга ошмайди. Ишни чамалаб, кейин режа тузилади)

-       Ҳисобини билмаган-ҳамёнидан айрилар (тадбиркорлик аниқ ҳисоб-китобни талаб қилади. Кимки бу ишга енгил қараса, натижага эриша олмайди)

-       Жўжани кузда санайдилар (Ишнинг охири ҳайрли бўлиши учун режа пухта бўлсин )

Ўқитувчи: Жуда зўр! Офарин! Сизлар жуда яхши фикрларни айтдингиз.

      Азиз ўқувчилар, мана бугун биз фаол тадбиркор, инновацион ғоялар ва технологиялар ҳақида суҳбатлашдик.Бу машғулотимиз орқали юқорида тилга олинган соҳаларда фаолият олиб борасиз, Ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссангизни қўшасиз, деб ишонч билдираман.

 

                                           ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОН

 

Бундай ажиб ўлка қайда бор,

Ҳусни эртак,бағри беғубор.

Турган-битган ғайрат,хушвиқор,

Кўрки жаҳон-Ўзбекистоним.

 

Ҳар гиёҳи ҳаётбахш,қутлуғ,

Тупроғи-чи мўтабар,улуғ

Халқи айлар юртига қуллуқ,

Донғи достон- Ўзбекистоним.

 

Фарзандлари фахрга тўлган,

Манглайида қуёши кулган.

Бахти мангу йўлдош –ёр бўлган,

Бағри бўстон- Ўзбекистоним.

 

Гул умрини чулғаб истиқлол,

Ер,осмонин қучгандир иқбол.

Тақдирида нурли истиқбол,

Ёрқин чаман-Ўзбекистоним.

(Машғулотга якун ясалади, ўқувчилар рағбатлантирилади, вазифа берилади) (Мирзиёев нутқи эшиттирилади)

Read 2037 times Last modified on Shanba, 20 Yanvar 2018 13:32
Login to post comments

Men xaqimda

Men 19 aprel 1970 yilda Qorasuv shahrida tavallut topganman. 1991 yilda Andijon Davlat pedagogika institutini tamomlaganman. Ma'lumotim bo'yicha mutahasisligim: Matematika va informatika. 1996 yildan hozirgacha Qorasuv shahar 5-umumta'lim maktabida matematika fani o'qituvchisi lavozimida ishlab kelmoqdaman.

Qo'shimcha ma'lumotlarni quyidagi tarmoqlardan olishingiz mumkin

Ta'lim portallari

O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ...
O'quvchilarni kasb-hunarga yo'naltirish va ...
O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi Vazirligi

Hozir saytda

Hozir 28 mehmon va bitta ham ro'xatdan o'tgan foydalanuvchi yo'q

Hurmatli saytim mehmolari diqqatiga!

Assalomu alaykum saytim mehmonlari!

Hozircha saytimda ayrim servislar islamayapdi, bu noqulayliklarni bartaraf etish uchun ish olib borilmoqda tez orada bartaraf qilaman.

Template Settings

Color

For each color, the params below will give default values
Blue Green Red Radian
Select menu
Google Font
Body Font-size
Body Font-family